Линклар

Россия Марказий сайлов комиссияси 14 октябр куни 83 минтақадан 77тасида ўтказилган маҳаллий сайловларнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Узоқ Шарқ ўлкасида маҳаллий парламентга ўтказилган сайловда берилган овозларнинг 53 фоизи санаб бўлинганидан сўнг “Единая Россия” партияси 41 фоиз овоз олиб олдинда бормоқда.

Комиссияга кўра, Россия коммунистик партияси 17 фоиз, Либерал-демократик партия 9 фоиз овоз олган. Адолатли Россия эса ҳозирча 8 фоз овозга эга.

Айни пайтда “Единая Россия” раҳбарлари партия номзодлари Олтой ўлкасининг Барнаул шаҳар кенгашига ўтказилган сайловда кўп овоз олганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG