Линклар

logo-print
Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Сурия ҳукумати аҳолига қарши кассетали бомбалардан борган сари кўпроқ фойдаланаётгани ҳақида баёнот тарқатди.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги ҳафтада ҳарбий авиация 20 га яқин ҳаво зарбасида кассетали бомбалардан фойдаланган.

Human Rights Watch қўлланилаётган кассетали бомбалар Россияда ишлаб чиқарилганини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, халқаро қонунчилик ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган жойларда кассетали бомбалардан фойдаланишни таъқиқлайди.

Аммо бунга оид халқаро конвенция қатор мамлакатлар, шу жумладан, Россия ва Сурия томонидан ҳам имзоланган эмас.
XS
SM
MD
LG