Линклар

logo-print

Россия мухолифати маҳаллий сайловлардаги қонунбузарликлардан баҳс этмоқда


Россия мухолифати якшанба куни мамлакат бўйлаб ўтказилган сайловларда кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилганини даъво қилмоқда.

Мухолифатчиларга кўра, кечаги сайловларда айрим шахсларнинг қайта-қайта овоз бериши ва қутиларга тўпдан бюллетен ташлаши каби ҳолатлар кузатилган.

“Голос” мустақил ассоциацияси ва “Тоза сайловлар учун” кузатувчилар корпуси ҳам сайлов куни қонунбузарликлар бўйича 800 га яқин шикоят аризаси тушганини билдирдилар.

14 октябр куни Россиянинг 83 минтақасидан 77 тасида маҳаллий сайловлар ўтказилди. Россия Марказий сайлов комиссияси тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, сайловларда ҳукмрон “Единая Россия” партияси вакиллари пешқадамлик қилмоқда.

Партия лидери ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев фикрича, кечаги сайловлар сезиларли қонунбузарликларсиз ўтган.
XS
SM
MD
LG