Линклар

logo-print
Қирғизистон Бош прокуратураси жума куни Лондонда қўлга олинган Максим Бакиевни Қирғизистонга экстрадиция қилиш учун Буюк Британия ҳукуматига тегишли ҳужжатларни юбормоқчи.

Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига Бош прокурорнинг биринчи муовини Нурлан Жээналиев билдирган.

Собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Қирғизистонда бир қатор жиноятларда, жумладан, давлатнинг бир неча миллион доллар маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Айни пайтда Британия ва Қирғизистон ўртасида экстрадиция тўғрисида шартнома имзоланмаган.

Максим Бакиев 2010 йилнинг апрелида отаси ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Қирғизистондан қочган эди. У ўшандан бери асосан Лондонда яшаб келган.
XS
SM
MD
LG