Линклар

Лондон: Максим Бакиев гаровга озод қилинди


Максим Бакиев, Бишкек, 2009 йил 25 ноябр.

Максим Бакиев, Бишкек, 2009 йил 25 ноябр.

Лондон суди Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевни гаровга ҳибсдан озод қилинди.

Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси маълум қилди.

АҚШ расмийлари 34 ёшли Максим Бакиевни 2010 ва 2012 йилларда қимматбаҳо қоғозлар билан товламачилик қилиш ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбламоқда.

Лондон суди Максим Бакиевни АҚШга экстрадиция қилиш масаласини 7 декабр куни кўриб чиқади.

Айни пайтда, Максим Бакиев Қирғизистонда ҳам қатор жиноятларда, жумладан, давлатнинг бир неча миллион доллар маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Қирғизистон Максим Бакиевни Интерпол орқали қидирувга берган.

Бироқ Британия ва Қирғизистон ўртасида экстрадиция тўғрисида шартнома йўқ.

Максим Бакиев 2010 йилнинг апрелида отаси ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Қирғизистондан қочган эди. У ўшандан бери асосан Лондонда яшаб келган.

Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиев эса Беларусдан сиёсий бошпана олган.
XS
SM
MD
LG