Линклар

logo-print

БМТ афғон гуруҳлари ўртасида норасмий музокара ўтказмоқчи


Афғонистондаги БМТ миссияси раҳбари Ян Кубиш.

Афғонистондаги БМТ миссияси раҳбари Ян Кубиш.

Афғонистондаги БМТ миссияси раҳбари Ян Кубиш БМТ Афғонистондаги барча “етакчи кучлар ва одамлар”ни жалб қилишига умид қилинаётган норасмий музокаралар уюштириш ниятини эълон қилди.

БМТ расмийси учрашувга Афғонистондаги жараённинг имкон қадар кўпроқ иштирокчилари, жумладан, Толибон каби ҳукуматга қарши бўлган гуруҳлар вакиллари жалб қилиниши лозимлиги айтди.

Кубишга кўра, музокарадан мақсад хориж кучларининг асосий қисми 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин мамлакат келажагини муҳокама қилиш учун мамлакатдаги турли гуруҳларни бир жойга йиғишдан иборатдир.

БМТ расмийси дастлабки учрашув жорий йил охиригача ўтказилиши кераклигини билдирди.
XS
SM
MD
LG