Линклар

logo-print

Покистон: Постга уюштирилган ҳужумда олти полициячи ўлди


Покистон шимол-ғарбидаги Хайбар Пахтунхва вилоятининг Матани шаҳридаги постга Толибон жанггарилари ҳужум қилгани оқибатида полициянинг олти ходими ҳалок бўлди.

Покистон расмийларига кўра, душунбага ўтар кечаси амалга оширилган ҳужумда ўлган олти полиция ходимидан иккисининг боши танасидан жудо қилинган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳужумда оғир қуроллар, гранатамёт ва автоматлар билан қуролланган юзга яқин жанггари қатнашган.

Минтақадаги Озодлик мухбирига қўнғироқ қилган толиблар матбуот котиби полиция постига ҳужумни толиблар амалга оширганини айтган.

Покистон полициясига кўра, отишма пайтида жанггарилар ҳам талафот кўрган.
XS
SM
MD
LG