Линклар

Ўзбекистон парламентининг юқори палатаси, Сенат раиси Илгизар Собиров Озарбайжонга борди.

Сенат раиси 15-16 октябр кунлари Бокуда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқларининг XII саммитида иштирок этади.

Озарбайжон давлат ахборот агентлиги (АзерТАдж) хабарига кўра, Покистон Президенти Осиф Али Зардорий, Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон йиғилишда иштирок этишини билдирган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 11-12 октябр кунлари расмий ташриф билан Озарбайжонга сафар қилди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1985 йилда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган.

1992 йилда ташкилотга Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон аъзо бўлган.
XS
SM
MD
LG