Линклар

Швеция Қироллик фанлар академияси Иқтисодиёт бўйича 2012 йилги Нобел мукофотини америкалик олимлар Элвин Рот ва Ллойд Шеплига берди.

Бу ҳақда Стокҳолмдаги Нобел қўмитаси аъзоси Стаффан Нормарк эълон қилди.

- Швеция Қироллик фанлар академияси Алфред Нобел хотирасига таъсис этилган Иқтисодиёт фанлари бўйича 2012 йилги Сверигес Риксбанк мукофотни АҚШнинг Массачусетс штати Кэмбридж шаҳридаги Ҳарвард университети ҳамда Бостондаги Ҳарвард бизнес мактаби профессори Элвин Е. Рот ва АҚШнинг Лос Анжелес шаҳридаги Калифорния университети (профессори) Ллойд С. Шеплига беришга қарор қилди, деди Стаффан Нормарк.

Нобел қўмитасига кўра, нуфузли халқаро мукофот америкалик олимларга "барқарор ассигнациялар назарияси ва бозорларни яратишдаги амалий ёндашувлар" соҳасидаги изланишлари учун берилган.

Иқтисодиёт учун Нобел мукофоти 8 миллион швед кронаси, яъни, 1,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG