Линклар

Диктаторнинг қизи атиргул исини тарата оладими?


Модалар ҳафталигида Гулнора Каримова туркиялик актёр Холид Эргенч билан тушган бу расм sayyod.com сайтидан олдинди.

Модалар ҳафталигида Гулнора Каримова туркиялик актёр Холид Эргенч билан тушган бу расм sayyod.com сайтидан олдинди.

Ўзбек зодагонлари базму жамшидининг кунда-шундасига айланган Гулнора Каримова ғарб матбуоти диққат марказида қолмоқда. Британиянинг етакчи "The Independent" газетаси эълон қилган "Диктаторнинг қизи атиргул исини тарата оладими?" номли мақола таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шон Уокер
Душанба, 2012 йил 15 октябр

Атирнинг номи mysterieuse (фарнцузчадан таржимаси "сирли"-Озодлик), унда Марокаш атиргули билан ясмин ва иланг-иланг (Бирма ва Филлипинда ўсадиган дарахт-Озодлик.) дарахтининг муаттар ислари омухта қилинган. Унда қийноқларнинг ўйноқи иси ёки маҳбусларнинг тириклайин қайнатилганига шамалар йўқ, лекин шундай бўлса ҳам арзирди.

Франциялик таниқли парфюмер томонидан яратилган атир Гулнора Каримова исининг тимсоли ўлароқ тақдим қилинмоқда, у Ўзбекистоннинг золим диктатори Ислом Каримовнинг қизидир.

Жаноб Каримов ҳукмронлиги остида Ўзбекистон қийноқлар кенг қўлланадиган ва қўрқув муҳити ҳукм сурувчи дунёдаги энг репрессив мамлакатлардан бирига айланган. Бу мамлакатда мактаб болалари ҳар йили бир неча ой давомида мажбурлаб пахта тердирилади, аҳолининг аксар кўпчилиги эса қашшоқликда кун кечиради.

Лекин Каримова хоним эмас, президентнинг олифта “биринчи қизи” Тошкент, Москва ва Женева ўртасида, зиёфату базмларда ҳаёт кечиради. Отасининг яқин сирдоши Каримова хоним кейинги йилларда ўзини янги соҳаларда ҳам синаб кўрмоқда, мода ва тақинчоқлар дизайнери энди поп қўшиқчи Googoosha сифатида ҳам танила бошлади, отаси уни ёшлигида эркалатиб, Гугуша деб чақирган эмиш.

Унинг охирги, аёллар ва эркаклар учун атир лойиҳаси ўтган ҳафта Тошкентдаги тунгги клубда дабдаба билан ўтказилган базмда тақдим қилинди. Атир иси франциялик етакчи парфюмер, Christian Dior ва Givenchy каби атторлик брерндлари учун муаттар исларни топиб берадиган Бертран Душафор томонидан яратилди. Маҳаллий матбуоти француз парфюмерининг “Mysterieuse иси орқали Гулноранинг имижи, унинг аёллик иффати ва назокатини етказиб беришга ҳаракат қилдим. Аёллар атирида Шарқда топиш мумкин бўлган ҳар бир гулнинг таровати жамланган”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

“Мен парфюмерия тарихида атир орқали Франция ва Ўзбекистонни бирлаштиришга ҳаракат қилган илк киши бўлсам керак”, дея давом этди жаноб Душафор. Парфюмер The Independent газетасининг имейлига жавоб бермади ва Каримова хоним сиймосини атирда абадийлаштиргани учун қанча ҳақ олганини очиқламади. Лекин у Каримова хонимнинг шуҳратпарастлик лойиҳаларидан мўмайгина даромад олган илк одам эмас. Қўшиқчи Стинг етти хонали гонорар эвазига 2010 йилда Тошкентдаги модалар ҳафталигида иштирок этгани ва диктатор қизининг ёнида ўтиргани учун танқидларга учради, айни пайтда, Челси футбол клубининг собиқ раҳбари Луис Филипе Сколари Тошкентнинг Каримова хонимга алоқадор Бунёдкор футбол клуби мураббийлигини олиб, қисқа муддатга дунёдаги энг қиммат футбол тренерига айланди. Wikileaks эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларида “ўғрилар тўдабошиси” ва “мамлакатдаги энг ёмон кўриладиган ягона шахс” сифатида тасвирланган Каримова хоним ноқонуниний бизнес ва товламачиликка алоқадорлигини инкор қилиб келган.

Ўтган ҳафта Тошкнтда Каримова хонимнинг янги атирини олқишлагани тўпланганлар янги фасл модалар коллекцияси ва тақинчоқлар кўргазмаси, янги қўшиқ клипи тақдимоти каби томошалардан ҳам баҳраманд бўлишди. Профессионал тарзда олинган клипда Каримова хоним олтиндек товланадиган ялтир-юлтур кўйлакда, лабларини шаҳвоний чўччайтириб, енгилтакроқ шеър ва industrial beat жанридаги мусиқага битилган инглизча қўшиқ айтади. Googoosha сифатида Каримова хоним АҚШда ҳам кенг қамровли реклама кампаниясини амалга оширди. Америка шаҳарларида осилган постерларда ота-онаси ким экани қайд этилмаган ҳолда, Каримова хоним “экзотик Ўзбек гўзали” сифатида бозорга солинди.

Унинг янги қўшиғи, балки ҳақли равишда, “Қандай ҳаддинг сиғди?”, деб номланади. Кўпчилик ўзбекистонликлар унинг ўзига ҳам айни шу саволни берса, ажабмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG