Линклар

logo-print

15 октябр - Халқаро қишлоқ аёллари куни. БМТ томонидан эълон қилинган, 2008 йилдан буён нишонланаб келинаётган бу сана қишлоқ ҳудудларида яшаётган аёлларнинг аҳволини яхшилаш, уларнинг муаммоларига эътибор қаратиш мақсад қилинган. Фарғонанинг Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи Муяссар Каримова билан Ўзбекистон қишлоқларида яшаётган ўзбек аёлларининг турмуш тарзи, муаммолари, орзу-умидлари борасида суҳбатлашдик.

“Эрталаб соат 5:30да тураман”

42 ёшли Муяссар Каримова 3 фарзанднинг онаси. У Янгиқўрғон қишлоғидаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Муяссар опанинг кундалик ҳаёти ҳовли юмушларидан бошланади. Эрта саҳардан туриб, ҳовли юмушларини тугатгач, икки ўғлини мактабга тайёрлайди.

- Эрталаб соат 5:30 тураман. Ҳовли супиришга 20 минут вақт кетади. Агар яхшилаб тозалайман тесам 40 минут вақтим кетади. Лекин мен овсинларим орасида энг кеч турадиганиман. Овсинлар эрталаб соат 4дан туришади. Бизда мол-ҳол йўқ. Овсинларим эрталабдан мол, товуққа қарайди. Энди кечқурин эртароқ ётилади. Куни билан чарчагач соат 8 ёки 9 дан ётилади,- дейди суҳбатдош.

“Россияга мардикорликка бормайман”

Бугун ўзбекистонлик турли касб эгалари, жумладан, ўқитувчилар ҳам ўз ишларини ташлаб Россия ва Қозоғистонга пул ишлашга кетган.

Улар орасида аёллар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Муяссар опа ўз ишини ташлаб мардикорликка кетган ўқитувчи аёлларни қўллаб-қувватламайди.

- Бу аёлларнинг ортиқча орзу-ҳаваси. Ойлик оламан. Одам шукур қилиб яшаши керак. Мен учун четга чиқиб ишлаш уят. Буни мен тасаввур ҳам қила олмайман,- дейди суҳбатдош.

“Шаҳарда яшашга ҳавас қилмайман”

Муяссар опа Озодлик билан суҳбат давомида бир неча бор шаҳарда яшашни орзу қилмалигини таъкидлади.

- Шаҳарда яшашни у даражада ҳавас қилмайман. Шаҳарда мана дом деб айтиладиган жойларимиз бор. У ерда эркинлик бўлмайдида у даражада. Уларда шарт-шаоитлар яхши. Иссиқ сув, совуқ сув. Фақат шуниси билан фарқ қилади холос қишлоқ билан шаҳарнинг ҳаëти менинг назаримда... Масалан, ўзбекчиликда "Ҳавас қилсанг етарсан, ҳасад қилсанг йиртарсан" дейди. Масалан, ўзига тўқ аëллар бор. Солиштирганда мен ўзимни улардан ортиқ даражада кўраман. Қишлоқ аëли бўлган тақдиримда ҳам шаҳарлик башанг кийинган, чиройли аëлларни кўрсам, у даражада фарқ сезмайман. Чунки ўшалардан ортиқроқ, бойроқ фикрлайман,- дейди суҳбатдош.

“Carolina Herrera духисини ишлатаман”

Муяссар опа қишлоқда яшаса-да, ҳар байрамда оиласи билан Қўқон шаҳрига бориб, маданий ҳордиқ чиқаришга одатланган.

Қишлоқда яшаса-да упа-элик қилиш, ўзига қараб кийинишни боплашини яширмайди опа.

Ўзини оилада бахтли аёл экани ҳақида гапирган Муяссар опага кўра, эри ҳар байрамларда уни совғалар билан “кўмиб” ташлайди.

- Бир йил бўлди хўжайиним Каролина Херера деган ялтироқ идишли атир совға қилишган. Жуда кўп совға қилади одатда хўжайиним. Байрамларда албатта совға беришади. Энг бермади десам, совғасидан қониқмасам битта рўмол олиб келишади. Қўшниларим, ўртоқларим ҳам менга ҳавас қилишади,- дейди Муяссар опа.

Қуйида Муяссар Каримова билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG