Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Доҳада ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич ўйинлари доирасида Қатар термасига қарши майдонга тушади.

Тошкент вақти билан соат 17:25 да бошланадиган ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари кўк рангли либосда, уларнинг рақиблари эса оқ рангли либосда тўп суришади.

Доҳа шаҳридаги “Ас-Саъд” стадионида ўтадиган ўйинни Ўзбекистоннинг “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи “А” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 ўйинда икки очко тўплаган ҳолда ҳозирча гуруҳ бешталигининг энг сўнггидан жой олган.

3 ўйинда 7 очко тўплаган Жанубий Корея терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG