Линклар

logo-print
Расмий Вашингтон душанба куни Европа Иттифоқи тарафидан Эронга нисбатан янги иқтисодий санкциялар жорий этилишини олқишлади.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней журналистлар билан учрашувда ядровий дастурини тўхтатишдан бош тортаётган Эронни яккалаб қўйиш Вашингтоннинг асосий мақсадларидан бири эканлигини таъкидлади.

Карнейга кўра, Теҳрон айни дамда “олдингига қараганда катта босим остидадир”.

Европа Иттифоқи тарафидан жорий этилган янги санкциялар Эрон табиий гази импортини таъқиқлаш ҳамда Теҳрон билан темир ва алюминий савдосини тўхтатишга қаратилган.

Европа Иттифоқи фуқаролари ёки ширкатларига тегишли кемаларда Эрон нефт маҳсулотларини ташиш ва Эронга кемасозликда ишлатиладиган технологияларни сотиш ҳам маън этилади.

Ғарб давлатлари Эрон тарафидан олиб борилаётган уранни бойитиш ишларини ядровий бомба яратишга қаратилганини иддао қилиб келади.
XS
SM
MD
LG