Линклар

Исроил парламенти ўз-ўзини тарқатиш қарорини чиқарди ва 22 январга муддатидан аввалги парламент сайловларини белгилади.

Ўз-ўзини тарқатиш қарорини Кнессет депутатларининг 100 фоизи қўллагани айтилмоқда.

Исроилда парламент сайловлари 2013 йилнинг октябрида ўтиши керак эди, бироқ мамлакат Бош вазири Бенямин Нетаняҳу янги федерал бюджет бўйича ягона қарорга кела олмаган парламентни тарқашга чақирганди.

Ижтимоий сўровлар натижасига кўра, муддатидан аввалги сайловларда Нетаняҳу раҳбарлик қилган Ликуд партиясининг қўли баланд келиши мумкин.

Душанба кунги қилган чиқишида Нетаняҳу Бош вазирликка қайта сайланиш ниятида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG