Линклар

Каражич БМТ трибуналида ҳимоясини бошлайди


Радован Каражич Ҳагадаги БМТ трибуналида.

Радован Каражич Ҳагадаги БМТ трибуналида.

Босниялик сербларнинг собиқ ҳарбий етакчиси Радован Каражич бугун Ҳаагадаги БМТ халқаро трибунали олдида ўзига қўйилган айбловларга нисбатан ҳимоясини бошлайди.

Геноцид ва 1995 йилда Сребреницада 8 минг мусулмон эркак ва болаларни оммавий қатл қилганликда айбланаётган Каражич ўзини бегуноҳлигини иддао қилиб келади.

Собиқ ҳарбий қўмондонга нисбатан маҳкама 2009 йилда бошланган эди.

Прокурорларни тарафкашликда ва унинг фойдасига бўлган далилларни кеч очиқлаганликда айблаган Каражич маҳкамани қайтадан бошлашни сўраган.

Бироқ БМТ сентябр ойида Каражич сўровини рад этди.

Радован Каражич 2008 йилда - унга қўйилган илк айбловдан 13 йил ўтиб, ҳибсга олинган эди. У 1992-95 йиллардаги Босния уруши даврида амалга оширилган жиноятларда айбланади.
XS
SM
MD
LG