Линклар

Ўтган ҳафта Толибон ҳаракати аъзолари тарафидан отиб кетилган покистонлик ўсмир фаол Малала Юсуфзай даволаниш ва эҳтимолий ҳужумлардан ҳимояланиш учун Британияга келтирилди.

Бошидан оғир жароҳат олган 14 ёшли қиз Бирлашган Араб Амирликлари ёрдамида уюштирилган махсус самолётда душанба куни Буюк Британияга олиб келинди.

Британия ҳукумати Малаланинг Бирминҳам касалхонасида даволанишини маълум қилди.

Мутахассисларга кўра, Малала жисмоний ва руҳий жиҳатдан тўла соғайиб кетиши учун узоқ муддат давомида муолажа олиши керак.

Ўсмир фаол Покистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Сват водийсида мактаб автобусига чиқаётган пайтда жанггарилар ҳужумига учраган эди.

Малала Юсуфзай қизларнинг таълим олишларини тарғиб қилиб келган.
XS
SM
MD
LG