Линклар

logo-print

Қозоғистон Ўзбекистонга хавфли вакциналар Қозоғистондан келтирилганни инкор қилди


Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда қўйлар ўлимига сабаб бўлган вакцина Қозоғистондан келтирилганини инкор қилди. Бу ҳақда Интерфакс-Қозоғистон ахборот агентлиги хабар қилди.

“Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария қўмитаси қўйлар ўлимига сабаб бўлган "чечакка қарши вакцина” ҳақида Интернет орқали тарқалган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканини маълум қилади.

Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат идоралари препарат контрабанда йўли орқали Қозоғистон ҳудудидан олиб келинганини тасдиқловчи фактларга эга эмас”, дейилади Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати сешанба куни чиқарган баёнотда.

Номаълум шароитда тайёрланган “Қўй чечагига қарши вакцина” таркибида Ауески (ҳайвонларда кескин ўтадиган, юқумли, соҳта қутуриш касаллиги-энц.) касаллиги вируси бўлган.

Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида бу вакцина билан эмланган 45 минг бош қўй Ауески касаллигига чалинган ва ўлган.

Расмийларга кўра, Ўзбекистон ветеринария хизмати кўрган чоралар натижасида қўйларнинг ўлиши бартараф қилинган. Ўлган қўйлар ёқиб йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG