Линклар

Жалолободда намойишчилар мухолифатчи депутатлар озод этилишини талаб қилди


Қирғизистон жанубидаги Жалолобод шаҳрида тахминан 1500 киши мухолифатнинг уч нафар етакчисини озод этиш талаби билан намойишига йиғилди.

Мухолифатдаги Ата Журт партияси лидерлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов 3 октябр куни Бишкекда ўтказилган минг кишилик намойиш пайтида оммани зўравонликларга чақирганликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Жалолобод шаҳридаги намойишга Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Камила Талиева ва мухолифатдаги Ягона Қирғизистон партияси лидери Адахон Мадумаров ҳам қўшилди.

Қирғизистон Омбудсмани Турсунбек Акуннинг Озодликка айтишича, у президент Алмазбек Атамбаев билан учрашган ва президент унга ҳибсга олинган депутатлар “суд қилиниб, қилмишига яраша жазо олганидан сўнг” авф этиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканини айтган.
XS
SM
MD
LG