Линклар

Озарбайжон пойтахти Бокуда ўнта давлатни ўз ичига олувчи Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди.

Йиғилишни очган Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедёров ташкилотнинг устувор йўналишини белгилаб олиш кераклигини айтди.

Саммитда Ўзбекистон номидан парламенти юқори палатаси - Сенат раиси Илгизар Собиров қатнашмоқда.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1985 йилда Туркия, Эрон ва Покистон томонидан тузилган.

1992 йилда ташкилотга Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон аъзо бўлган.
XS
SM
MD
LG