Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:15

Тарихий шахслар номидаги жойларни қайта номлашга эҳтиёж борми?


Ўзбекистонлик генерал Собир Раҳимов номидаги метро бекати ҳам 2010 йилда Олмазор бекатига ўзгартирилган эди.
Ўзбекистонлик генерал Собир Раҳимов номидаги метро бекати ҳам 2010 йилда Олмазор бекатига ўзгартирилган эди.

"Баҳс майдони"нинг бугунги қатнашчилари Ўзбекистонда собиқ совет мафкураси билан боғлиқ топонимик номларни ўзгартириш мавзусида баҳс қилди.

Ўтган ҳафта Тошкент метрополитенининг “Чкалов” метро бекати номи “Дўстлик”, деб ўзгартирилди.

Ўзини коммунистик тузум асоратларига қарши курашчи сифатида кўрсатиб келаётган Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Ўзбекистон бўйлаб совет тузумига алоқадор, деб кўрилган тарихий шахслар номидаги жойлар ва иншоотларнинг номлари ўзгартирилди.

Йўлдош Охунбобоев, Акмал Икромов, Собир Раҳимов каби шахслар номи туман, кўча ва мавзелардан олиб ташланди.

Рус ёзувчиси "Максим Горкий" номидаги метро бекати ҳам “Буюк ипак йўли”, деб ўзгартирилди. "Собир Раҳимов" метро бекатига "Олмазор" номи берилди.

2011 йилда Бухорода жадидчилик ҳаркатининг йирик намояндаси Файзулла Хўжаев ҳайкали ва ёдгорлик лавҳаси олиб ташланди.

Хўш, тарихий шахслар номларидаги жойлар номи ўзгартирилишига зарурат бормиди ёки йўқми?

Номлари ўчирилаётган шахслар Ўзбекистон тарихида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига ҳисса қўшганми, йўқми?

Бугунги баҳс иштирокчилари асли хоразмлик, бугунги кунда Россияда меҳнат қилаётган 30 ёшли Суҳроб Вафоев. У совет давридан қолган жойлар номлари ўзгартирилиши керак эди, деган фикрда.

Жанубий Кореяда ишлаётган 42 ёшли Сайдулло эса бу фикрларга қўшилмайди. Унинг фикрича, бу шахслар номи ўзбек халқи тарихининг бир қисми сифатида сақлаб қолиниши лозим.

Норвегиядан туриб баҳсда иштирок этган мухолифат фаоли Алибой Йўляхшиев эса бу масалага мунозарали қараш керак, дейди.

Суҳроб Вафоев: Чкалов метросини ёки бошқа метролар номларининг ўзгартирилиши бу ҳозирги Россия-Ўзбекистон сиёсий муносабатлари билан боғлиқ. Ўзбекистон КХШТдан чиқиб кетганидан кейин, Путин Қирғизистон ва Тожикистондаги ГЭСлар қурилишига оқ фотиҳа берди. Бу Каримовни бунга жавоби.

Алибой Йўляхшиев: Суҳробжон бу масалани сал чалкаштириб юборяпти. Бу масалани икки томони бор. Биринчиси, машҳур рус шахслари, масалан, Толстой ёки Пушкинни жаҳон танийди, лекин Чкалов,Чехов ёки Горкий дунёда машҳур эмас. Ўзбекистон учун ҳам аҳамияти йўқ. Булар болшевиклар замонида мажбурлаб қўйилган номлар. Умуман олганда мен жойларга шахслар номи берилишига батамом қаршиман.

Сайдулла: Мен бу икки суҳбатдошнинг фикрларига умуман қўшилмайман. Горкий, Чкаловлар дунёнинг буюк инсонлари. Мана ҳозирги ёшлардан Толстой ким, Горкий ким, десангиз умуман билмайди. Чкалов Атлантика океанини биринчи бор самолётда кесиб ўтиб, Америкага борган. Буни мардлик деб ҳисобласа ҳам бўлади. Ёки Собир Раҳимов Ўзбекистондан чиққан машҳур генерал. Уни қаҳрамонлигини ўқиб болалар катта бўлган. Уларнинг нима ёмонлиги теккан эди, Ўзбекистонга? Қани айтингчи....

Баҳсни тўлиқ ҳолда қуйида тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:25:32 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG