Линклар

Саакашвили мухолифат лидерининг Грузия фуқаролигини тиклади


Грузия Президенти Михаил Саакашвили ва “Грузия орзуси” коалицияси лидери Бидзина Иванишвили.

Грузия Президенти Михаил Саакашвили ва “Грузия орзуси” коалицияси лидери Бидзина Иванишвили.

Грузия Президенти Михаил Саакашвили 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловида ғолиб чиққан мухолифатнинг “Грузия орзуси” коалицияси лидери Бидзина Иванишвилининг Грузия фуқаролигини тиклади.

Бу ҳақда 16 октябр куни Грузия президенти матбуот котиби Манана Манжгаладзе маълум қилди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, 2011 йил октябрида президент Саакашвили Иванишвилини Грузия фуқаролигидан маҳрум қилган.

Грузия раҳбари ўз қарорини Иванишвили Россия ва Франция фуқаролигига эга экани билан изоҳлаган.

Айни пайтда, Бош вазир лавозимини эгаллаши кутилаётган Бидзина Иванишвили 16 октябр куни собиқ футболчи, 34 ёшдаги Каха Каладзени янги ҳукуматнинг Энергетика вазири этиб тайинлади.

Каладзе Италиянинг АС Милан клуби таркибида икки марта Европа чемпионлар лигаси кубогини ютган.

Бу йил футболни тарк этган Каладзе миллиардер Иванишвилининг сайловолди кампаниясида қатнашган.
XS
SM
MD
LG