Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:48

Жанггарилар Малалага ҳужумни оқлаб, баёнот тарқатди


Малала Юсуфзай аёллар ҳуқуқлари учун курашган фаол сифатида Толибон ҳужумига учради.
Малала Юсуфзай аёллар ҳуқуқлари учун курашган фаол сифатида Толибон ҳужумига учради.

Покистондаги Толибон ҳаракати ва Ўзбекистон Исломий ҳаракати покистонлик 14 ёшли фаол Малала Юсуфзайга қарши қилинган ҳужумни оқлаб, қўшма баёнот эълон қилди.


“Мафкуралар тўқнашуви” дея номланган баёнотда икки жанггари гуруҳ ўтган ҳафта Малала Юсуфзайга қилинган ҳужумдан кейин Покистон жамоатчилиги ва матбуотида авж олган мунозараларга жавобан аёллар ҳуқуқлари учун 14 ёшли фаолга қилинган ҳужум ғарб ва дунёвий қадриятлар тарғиботига қарши зарба сифатида оқлайди.

Покистон жамоатчилиги Малалага қилинган ҳужумни қоралаб чиқди.
Покистон жамоатчилиги Малалага қилинган ҳужумни қоралаб чиқди.
Покистондаги матбуот воситалари орасида имейл орқали тарқатилган баёнотда Малала Юсуфзайга қилинган ҳужум Толибон ҳаракатининг хавфсизлик кучлари ва тинч фуқароларга қарши ҳуружларининг бир қисми эканига ишора қилинади.

“Бу икки мафкура ўртасидаги курашдир. Мафкураларнинг бири демократия ва дунёвийлик тарафдори, иккинчиси эса Исломий шариат тарафида. Бири аёлларга эркинлик бериш тарафдори, иккинчиси бунга қарши”, дейилади баёнотда.

Покистонлик қатор сиёсатчи ва фаоллар ҳамда матбуот воситалари 9 октябр куни Сват водийсида 14 ёшли Малала Юсуфзайнинг бошидан отилганини қоралаб чиқди.

Шифокорлар Малаланинг аҳволи барқарор, лекин оғир эканини айтмоқда
Шифокорлар Малаланинг аҳволи барқарор, лекин оғир эканини айтмоқда
Толибон ва Ўзбекистон Исломий ҳаракатига нисбат берилган баёнотда Покистон оммавий ахборот воситалари “шайтон матбуоти”, “ғарб тасъсирига учган матбуот”, “ғарбликларга сотилган матбуот” қабилидаги сўзлар билан тасвирланади.

Жамоатчиликнинг “паштунлар анъанасида аёлларга нисбатан зўравонлик йўқ, ҳатто уруш пайтида аёллар ва болалар алоҳида ҳимояланади”, деган фикрларига жавобан баёнотда “аввало йўлдан озган аёлларни жазолаш паштунлар анъанасига мосдир, лекин биз паштун билан бошқа миллатларни ажратмаймиз, биз одамнинг мусулмон ё ғайридин эканига қараб иш тутамиз”, дея таъкидланади.

14 ёшли Малала Юсуфзай Сват водийсининг Хайбар Пахтунгва вилоятининг Мингора шаҳарчасида яшаб келган. У илк бор 2009 йилда покистонлик 11 яшар қиз сифатида Сват водийсида исломчилар ҳукмронлиги остида ҳаёти қандай кечаётгани ҳамда аёлларнинг таълим олиши аҳмияти ҳақидаги қарашларини Интернет орқали баён қилганида танилган эди. Ўшандан кейин у Сват водийси болалар кенгашининг раиси этиб танланди ва Покистон ёшлар тинчлик мукофотининг илк совриндори бўлди.

9 октябр куни Малала мактабдан автобусда уйга қайтаётган пайтда Толибон жанггарилари ҳужумига учради ва бошидан яраланди.

16 октябр куни эса, аҳволи ҳамон оғир қолаётган Малала Британиянинг Бирмингҳэм шаҳрига даволангани олиб келинди.
XS
SM
MD
LG