Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун тўртинчи давра саралаш учрашувлари доирасида Доҳада шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши тўп сурди.

“Ас-Саъд” стадионидаги ўйиннинг 13-дақиқасида Санжар Турсунов мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олди. Ўйин охирига қадар 0:1 ҳисоби ўзгармади.

“А” гуруҳида Қатар устидан эришилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 ўйиндан кейин 5 очко тўплади.

Учта ўйиндан кейин 7 очко тўплаб гуруҳда пешқадамлик қилаётган Жанубий Корея терма жамоаси 16 октябр куни меҳмонда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
XS
SM
MD
LG