Линклар

logo-print
Роттердам шаҳридаги Тасвирий санъат музейдан бир неча нодир асар ўғирлаб кетилди.

Нидерландия полицияси ўғирланган етти асар орасида Пабло Пикассо, Анри Матисс ва Клод Моненинг картиналари ҳам борлигини билдирди.

Музей матбуот котиби маҳаллий радиога берган интервюсида ўғирланган асарлар хусусий коллекциянинг бир қисми эканини айтди.

Музей вакили воқеа тафсилоти ҳақида бошқа маълумот бермади.

Шу кунларда Роттердам Санъат музейининг 20 йиллигига бағишлаб ўтган асрда энг қиммат бахоланган нодир асарлар кўргазмаси ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG