Линклар

Покистонлик ўсмир қиз Малала Юсуфзайга “Жасорат” медали берилди.

Қизларнинг билим олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган 14 яшар Малала Юсуфзай ўтган ҳафта покистонлик толиблар ҳужумига учрагани оқибатида бошидан яраланган.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик Малалага толиблар ҳужум қилганини айтган ва шундай ҳужумлар яна уюштирилишига таҳдид қилган покистонлик толиблар матбуот вакили Эҳсонуллоҳ Эҳсоннинг боши учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилишини айтди.

Ҳозирда Малала Юсуфзай Британиянинг Бирмингҳем шаҳридаги касалхонада даволанмоқда.

Мутахассисларга кўра, Малала жисмоний ва руҳий жиҳатдан тўла соғайиб кетиши учун узоқ муддат давомида муолажа олиши керак.
XS
SM
MD
LG