Линклар

Футбол: Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйинида икки моҳир футболчи бўлмайди


Футболчилар Жасур Ҳасанов ва Анзур Исмоилов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўйинида майдонга туша олмайди.

Бунга уларнинг сешанба куни Доҳа шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши ўтган ўйинда олган иккинчи сариқ карточкаси сабаб бўлди.

ЖЧ-2014 саралаш баҳслари доирасида бўладиган Эронга қарши ўйин 14 ноябр куни Теҳрон шаҳрида ўтади.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 16 октябр куни меҳмонда Қатар терма жамоаси устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона голга Санжар Турсунов муаллифлик қилди. Ҳисобида 2 гол билан Турсунов 4-саралаш босқичи тўпурарлари бешлигидан жой олди.

Ўзбекистон терма жамоаси тўрт ўйинда 5 очко тўплаган ҳолда саралаш босқичининг “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.
XS
SM
MD
LG