Линклар

БМТ комиссияси аъзолари Суриядаги ҳарбий амалиётларга қўшилган исломий жанггарилар мамлакатдаги вазиятни радикаллашишига олиб келишидан огоҳлантирди.

Инсон ҳуқуқлари комиссияси етакчиси Пауло Сержио Пинерога кўра, четдан келган юзлаган жанггарилар Сурияда “демократик давлат қуриш учун эмас”, балки ўзларининг радикал мақсадларини кўзлаган ҳолда жанг олиб боришмоқда.

Комиссия кўп сонли интервюлар давомида жанггариларни “11 га яқин мамлакатдан”, жумладан, Сурияга қўшни давлатлардан келганини аниқлаган.

БМТ комиссиясига кўра, Сурияда инсон ҳуқуқларини бузилиши ҳоллари 18 ойдан бери давом этаётган бўҳроннинг сўнгги ойларида кескин ошган.

Инсон ҳуқуқлари исёнчилар тарафидан ҳам бузилаётганини айтган комиссия асосий жиноятлар ҳукумат кучлари тарафидан амалга оширилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG