Линклар

logo-print
Тожикистоннинг Ислом уйғониш партияси раиси ёз ойларида Тоғли Бадахшонда ўтазилган ҳарбий амалиётлардан сўнг партия тарафдорлари сони кескин ошиб кетганини айтди.

АҚШ пойтахтидаги Жорж Вашингтон университетида чиқиш қилган Муҳиддин Кабирий аниқ рақамлар келтирмади.

Бироқ, партияга хайрихоҳ бўлганлар орасида бадахшонликлар, айниқса, у ерлик аёллар ва ёшлар сони кўпаяётганини билдирди.

Кабирийга кўра, одамлар Ислом уйғониш партиясига унинг исломийлиги учунгина эмас, балки мамлакат сиёсатидаги муқобил сиёсий гуруҳ бўлгани учун ҳам хайрихоҳлик билдиришмоқда.

Жорий йилнинг июл ва август ойларида Тожикистон ҳукумати мамлакат шарқида жойлашган Тоғли Бадахшон ҳудудида ҳарбий амалиётлар олиб борган эди.

Ахборот қамали ва 70 кишининг ўлимига сабаб бўлган амалиётлар кўпчилик тарафидан кескин танқид қилинганди.
XS
SM
MD
LG