Линклар

Англия инглиз ўйинчиларига нисбатан қилинган ирқий камситишлар туфайли Сербия устидан Европа Футбол уюшмалари иттифоқи – УЕФАга шикоят қилди.

Англия Футбол уюшмасига кўра, Сербияда 21 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтган ўйинда серб футбол мухлислари қора танли инглиз футболчиларини очиқчасига ҳақорат қилган.

Агар айбловлар ўз тасдиғини топса, УЕФА Сербияга нисбатан жазо чораларини қўллайди.

Сешанба куни Сербиянинг Крусевач шаҳрида ўтган ўйинда Англия ёшлар терма жамоаси Сербияни 0:1 ҳисобида енгди.

Ушбу ғалаба инглиз ёшларига келаси йили ўтадиган 21 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионатига йўлланмани берди.
XS
SM
MD
LG