Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:52

АҚШда президентликка номзодлар навбатдаги дебатни ўтказди


АҚШнинг Ню Йорк штатида президентликка номзодлар Барак Обама ва Митт Ромни иккинчи дебатни ўтказди.

Бир ярим соат давом этган баҳсда ишсизлик, мамлакатнинг солиқ ва ташқи сиёсатига оид мавзулар устида тортишилди.

Жорий президент Барак Обама республикачи рақиби Митт Ромнини бойлар ҳамда нефт ширкатлари манфаатига ҳизмат қиладиган шахс сифатида танқид қилди.

Ўз навбатида Ромни демократ рақиби Обаманинг иқтисодий сиёсатини нишонга олди.

Митт Ромнига кўра, бундай сиёсат мамлакатда ишсизлар сонининг ошишига олиб келган.

Номзодлар ўртасида дебатларнинг учинчиси 22 октябр куни бўлади. Президентлик сайлови эса АҚШда 6 ноябр кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG