Линклар

Қирғизистонда террорчиликда гумон қилинган беш киши қўлга олинди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекда терактларни уюштиришни режалаганликда гумон қилинган беш одам қўлга олинганини билдирди.

Гумон қилинганларнинг уйлари тинтув қилинганида ўқ отар қуроллар, граната ва қўлбола портловчи мосламалар ҳамда тақиқланган диний адабиётлар топилган.

Хавфсизлик қўмитаси расмийларига кўра, қўлга олинган бешовлон ҳужумларни Бишкекдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари олдида амалга оширишни режалаган.

Ҳозир бу юзадан жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG