Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:48

Усама бин Ладиннинг собиқ ҳайдовчисига қўйилган айблов бекор қилинди


АҚШда апелляция босқичидаги суд ҳайъати Усама бин Ладиннинг собиқ ҳайдовчиси террорга алоқадорликда айбланган аввалги маҳкама қарорини бекор қилди.

Суд ҳаками Салим Аҳмад Ҳамадон ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлигини маълум қилди.

Ҳамадон 1996-2001 йилларда Ал-Қоида етакчисининг ҳайдовчиси бўлган. У 2001 йилда Афғонистонда америкалик ҳарбийлар тарафидан қўлга олиниб, Гуантанамо қамоқхонасига юборилганди.

2008 йилда АҚШ Ҳарбий трибунали Салим Аҳмад Ҳамадонни беш ярим йилга озодликдан махрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу даврга келиб унинг қамоқда ўтирганига олти йил тўлгани боис озод этилганди.
XS
SM
MD
LG