Линклар

logo-print
Россия бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси камайди.

2012 йилнинг 9 ойи мобайнида Россияда “GM Ўзбекистон” корхонасида ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси ўтган йил шу даврига нисбатан 7 фоизга камайиб, 66 минг 485 донани ташкил қилди.

UzDaily.uz Интернет нашри хабарига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Россияда "Нексия" автомашинаси ўтган йилга нисбатан 3 фоига, "Матиз" автомашинаси эса 13 фоизга кам сотилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, "Нексия" Россия бозорида энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида 13-ўринни, "Матиз" 22-ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG