Линклар

Тошкентда бугун Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Марказий Осиё ягона энерготармоғи юзасидан навбатдаги музокаралар бошланади.

Расмий маълумотларга қараганда, ягона энерготармоқ масаласидаги музокаралар тўрт босқичда ўтказилади. Сентябр ойида Қозоғистон пойтахти Остонада музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилган. Аммо бу босқичда томонлар ҳеч қандай келишувга эриша олган эмас.

Музокаралар қозоқ томони икки йилдан бери Ўзбекистон энерготармоқдаги электр энергиясини ноқонуний ўзлаштираётганини иддао қилиб, бу тизимдан чиқишини билдиргани муносабати билан ўтказилаяпти. Агар Қозоғистон энерготизимдан чиқса, Қирғизистоннинг бир қатор вилоятлари электр энергияси таъминотидан маҳрум бўлади. Шунинг учун Қирғизистон расмийлари Тошкентда ўтаётган музокаралар натижали бўлишидан умид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG