Линклар

logo-print
Ню Йорк федерал судида келиб чиқиши эронлик бўлган АҚШ фуқароси Мансур Арбобсаяр АҚШдаги Саудия Арабистони элчисига суиқасд уюштиришда иштирок этганини тан олди.

Судланувчи элчига қарши суиқасд Эрон армияси зобитлари билан ҳамкорликда тайёрланганини айтди.

АҚШ ва Эрон фуқароси бўлган 58 ёшли Арбобсаяр 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Ҳукм 2013 йилнинг 23 январида эълон қилиниши кутилмоқда.

Арбобсаяр ўтган йилнинг сентябрида Ню Йорк аэропортида қўлга олинган эди. Арбобсаяр ва айни пайтда очиқда қолаётган яна бир айбланувчи - Эрон армияси зобити Ғулом Шакурий, айблов хулсосасига кўра, Саудия Арабистони элчисини ўлдириш учун Мексика наркосавдо гуруҳларидан бирининг аъзосини ёлламоқчи бўлишган. Улар бу иш учун бир ярим миллиолн доллар пул ваъда қилишган.

Арбобсаяр билан бу борада Федерал тергов бюросининг яширин агенти ёлланма қотил қиёфасида сўзлашувлар олиб борган.
XS
SM
MD
LG