Линклар

АҚШда махсус хизматлар Ню Йоркдаги Федерал заҳира банки биносини портлатиш ниятида бўлган шахс қўлга олинганини билдирди.

бангладешлик 21 ёшли Қози Нафис чоршанба куни эрталаб Федерал тергов бюроси ва Ню Йорк полицияси ўтказган қўшма амалиёт пайтида қўлга олинган. У Федерал заҳиралар биноси олдига ичида 450 кило портловчи модда бўлган автомашинасини тўхтатган. Расмий маълумотга кўра, мазкур шахс ортиданбир йил мобайнида кузатув олиб борилган.

АҚШ Адлия вазирлигининг билдиришича, Қози Нафис “Ал Қоида” билан алоқада бўлган.
XS
SM
MD
LG