Линклар

Қозоғистонда қуролланган ниқобли кимсалар ҳайдовчини яралаб, йўловчи автобусини тўнаб кетишди. Бу ҳақда Жамбил вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2012 йилнинг 9 октябрь куни кечаси соат 2да Кўкқайнар қишлоғи яқинида Осиё миллатига мансуб 20-25 ёшдаги қора ниқобли ва ўқотар қурол билан қуролланган олти номаълум шахс Чимкентдан Хитойнинг Урумчи шаҳрига йўл олган “Неоплан” русумидаги автобусга ҳужум қилган.

Ҳужумчилар автобусдаги 16 кишидан 23,2 минг доллар пул, тилла буюмлар ва мобил телефонларини олиб қўйган. Ўқотар қуролдан яраланган ҳар икки ҳайдовчи Қўрдай тумани марказий касалхонасига олиб борилган. Йўловчилардан ҳеч бири шикастланмаган.

Тахминларга кўра, ҳужум аввал судланган кишилар томонидан амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG