Линклар

Қирғизистонда ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб ҳибс қилинган парламент депутати Қамчибек Ташиев қамоқхонада очлик эълон қилди.

Маҳбуснинг адвокати Икрамиддин Айткуловга кўра, Қамчибек Ташиев сув ичишдан ҳам бош тортган.

3 октябрда Бишкекда Қумтор олтин конини миллийлаштириш масаласида митинг ўтган эди. Тадбир чоғида парламент депутатлари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов намойишчиларни президент маъмурияти ва парламент жойлашган бинони босиб олишга чақирган. Натижада намойишчилар бинога бостириб киришга ҳаракат қилган, аммо полиция томонидан тарқатилган.

Мазкур иш юзасидан жиноят иши очилиб, 4 октябр куни парламентнинг номи айтиб ўтилган уч депутати ҳибс қилинган эди.
XS
SM
MD
LG