Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:20

Сергей Удалцов 10 йилгача қамалиши мумкин


"Сўл фронт" етакчиси Сергей Удальцов ўз адвокати Виолетта Волкова билан.
"Сўл фронт" етакчиси Сергей Удальцов ўз адвокати Виолетта Волкова билан.

17 октябр куни “Сўл фронт” партияси етакчиси, охирги йиллар давомида Россияда тўхтамай давом этаëтган оммавий норозилик ва митинглар фаоли Сергей Удалцов Россия Тергов қўмитасига чақиртирилди ва бу ерда унга ва сафдошлари Константин Лебедев ва Леонид Развозжаевларга жиноий иш очилгани эълон қилинди.

Кечгача давом этган сўроқдан кейин, Тергов қўмитаси рамийлари Удалцовдан шаҳарни тарк этмаслик тўғрисида тилхат олингани, Лебедев – 48 соатга ҳибсга олинганини маълум қилди.

Россия Тергов қўмитаси расмийси Владимир Маркин “Сўл фронт” лидерлари ҳибс этилиши юзасидан изоҳ бериб, уларга нисбатан оммавий тартибсизликларни тайёрлаганликка оид айблов эълон қилинганини айтди.

- Мамлакатимизда оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш ва жазосиз қолиш мумкин, терактлар ва россияликлар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид қилувчи бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мумкин экан, деган фикрдаги барчанинг эътиборини қуйидагиларга қаратмоқчиман. Сиз Россия махсус хизматларининг юқори малакалилигини ҳисобга олмабсиз ва бундай ҳатти-ҳаракатлар учун умрбод қамоқ жазоси тайинлаши мумкин бўлган Россия қонунчилигини ўқимабсиз, дея пўписа қилди Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин журналистлар олдида қилган махсус чиқишида.

Россия мухолифати лидери Удалцов ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:58 0:00


“Қаршилик анатомияси-2” филми НТВ каналида 5 октябр куни намойиш қилинган эди. Филм муаллифлари Сергей Удалцовни грузиялик спонсорлар пулига Россияда оммавий тартибсизликлар уюштиришга уринганликда айблади. Жумладан, бу филмда яширин камера билан олинган Удалцов, Лебедев ва Развозжаев ҳамда Грузия парламентининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Гиви Таргамадзе орасида бўлган суҳбат кўрсатилди.

Филм эфирга узатилганидан кейин Удалцов грузинлардан пул олмагани ва Таргамадзе билан мутлақо нотаниш эканини билдирди. Филмда намойиш қилинган кадрларни текширишни бошлаган Тергов қўмитаси Сергей Удалцовни 11 октябр куни сўроққа чақирди.

Бу сўроқ юзасидан изоҳ берган тергов расмийси Владимир Маркин “мухолифатчи аллақандай Грузия вакиллари билан учрашганини тасдиқлади”, деди.

Россия мухолифати лидерлари, хусусан сиёсатчи Илья Яшин, “Солидарность” ҳаракати фаоли Сергей Давидис, Дума депутати Дмитрий Гудков, КПРФ раиси Геннадий Зюганов ва бошқалар, филм мухолифат ҳаракатини бадном қилишга қаратилганини таъкидладилар. Куни кеча эса, НТВ тақдим этган видеотасмани текшириб чиққан Россия Тергов қўмитаси ёзувларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.

Сергей Удалцов адвокати Виолетта Волкова Озодлик билан суҳбатда мухолифат лидерига қарши қўзғатилган жиноий иш унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқлиги ва юқоридан юборилган буйруқ эканига ишонишини гапиради.

- Сергей Удалцов ҳокимият ғашига тегадиган бир факторга айланди. Менимча, жиноий иш мутлақо асоссиз қўзғатилди. Биз “6 май иши”, “Pussy Riot гуруҳи иши”ни яхши кўриб турибмизки, у ерда ҳам жиноий ишга ўрин йўқ, лекин тергов судгача тортилиб бориляпти ва иш муайян жазониннг эълон қилиниши билан якунланяпти. Удалцовнинг иши ҳам судгача етиб боришини англаб турибман ва буни Сергей охирги пайтларда ҳокимиятнинг ғашида тегишга бошлагани билан изоҳлайман, дейди адвокат Виолетта Волкова.

Волкова кейинчалик Удалцовга нисбатан "ватан хоини" каби бошқа моддалар асосида айбловлар қўшилиб қолиши эҳтимолдан холи эмаслигини гапирди.

Сергей Удалцовдан ташқари, терговчилар “Сўл фронт” фаоли Константин Лебелдевни сўроққа тутиб 48 соатга қамаб қўйишди. Жиноий иш Россия Давлат Думаси депутати мухолифатчи Илья Пономарев ёрдамчиси Леонид Развозжаевга нисбатан ҳам қўзғатилди.

Иля Пономарёв мухолифат етакчиларига қарши давом этаëтган туҳмат ва бадном қилиш кампаниясининг ғайриқонуний тарзда қўлга киритилган далилларга асосланишини таъкидлади:

- Ҳукмрон партия томонидан танланган “пиарнинг” муайян йўналиши танланди ва менимча у бу йўналишга содиқ. Агарда ҳуқуқ тартибот идоралари кимнидир хориж разведкасига ишлаётганида ёки терррорчилик актларини тайёрлаётганида айблашга етарли асосга эга бўлганда эди, суд қарори билан оператив-қидирув амалиёти ўтказилиши, керакли далиллар топилиши, ана ундан кейин жиноятчиликка алоқадор шахслар ҳибс этилиши зарур эди. Ҳозир эса, НТВ берган плёнка ҳатто судда ишлатилиши мумкин эмас. Чунки бу пленка суд санкциясисиз қўлга киритилган, демак ноқонунийдир. Бировнинг овозини бу усулда ёзиб олишнинг ўзи жиноят! деди депутат Пономарёв.

Айни пайтда, Думада Пономарёв устидаги булутлар ҳам қуюқлашмоқда: 17 октябр куни ҳукмрон “Единая Россия” вакили Владимир Бурматов Тергов қўмитасига Илья Пономарёвнинг “Россияда тайёрланган оммавий тартибсизликларга алоқадорлигини текшириш” юзасидан сўровнома юборди.

Россия Жиноят Кодексига кўра, Сергей Удалцовнинг оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўрганлик айби судда исботланса, мухолифат етакчиси 4 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Россия мухолифат бирлашмаси саналган Мувофиқлаштирувчи Кенгашдан олинган хабарга кўра, 20-21 октябр кунлари мухолифат тарафдорлари оммавий норозилик акцияси уюштиришга ҳозирланмоқда.
XS
SM
MD
LG