Линклар

Грецияда ҳукуматнинг ойлик маошлар ва пенсияларни қисқартириш режасига қарши уч ҳафта ичида иккинчи марта иш ташлаш бўлиб ўтмоқда.

Ахборот агентликларига кўра, пайшанба куни Грециядаги энг йирик иккита касаба уюшмаси томонидан уюштирилган 24 соатлик иш ташлаш натижасида бизнес идоралари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ташкилотлари ёпилган.

Портларда кемалар тўхтаган, жамоа транспорти қатновида узилишлар кузатилмоқда.

Касалхоналарда беморларга фақат фавқулодда ҳолатларда тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Европа комиссияси, Европа Mарказий банки ва Халқаро валюта жамғармаси ваъда қилган 130 миллиард евро миқдоридаги қарзнинг навбатдаги қисмини олиш учун Греция ҳукумати давлат xаражатларини 11,5 миллиард еврога қисқартириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
XS
SM
MD
LG