Линклар

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 20 йиллигига бағишлаб 5- йиллик Америка кинолари фестивали ўтказмоқда.

АҚШ элчихонасига кўра, 19-20 октябр кунлари Тошкентдаги Дўстлик жамияти кенгаши биносида бўладиган фестивалда кинофилмлар инглиз тилида, рус тилидаги таг ёзувлар билан намойиш қилинади.

Бу йилги кинофестивал Америка маданияти ва қадриятининг муҳим қисми ҳисобланган иммиграция мавзусига бағишланган.

Намойиш этилажак филмларда АҚШдаги иммиграция ва мигрантлар ҳаёти ёритилади.
XS
SM
MD
LG