Линклар

Ўзбек чемпионларига мукофотлар топширилади


Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими 18 октябр куни бўлиб ўтади.

17 октябр куни Ўзбекистон президенти футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида Россияда ўтказилган 2012 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққани учун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Мавзурхўжа Умархўжаевни “Дўстлик” ордени, жамоа аъзолари Нуриддин Турсунов ва Ҳакимжон Ҳасановни “Жасорат” медали билан тақдирлаш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди.

Ўзбекистон футбол федерациясига кўра, мукофотлар пайшанба куни Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида бўладиган байрам оқшомида топширилади.

Айни кечада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари ва аъзоларига ҳам мукофотлар ва эсдалик совғалари топширилади.

2012 йилнинг 22 сентябр – 6 октябр кунлари Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғолиб чиқиб, Ўзбекистон футболи тарихида илк бор қитъа чемпионлигини қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG