Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:35

Бухоро собиқ ҳокимининг ўғиллари ва қариндошлари қамалди



Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди собиқ ҳоким Самойдин Ҳусейновнинг ўғли Шарофиддин Ҳусейновни иқтисодий жиноятларда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этди. Шунингдек, Самойдин Ҳусеновнинг бошқа қариндошлари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.


Ўтган йил декабр ойида Бухоро вилояти ҳокими Самойдин Ҳусейновнинг ўғли ва бошқа қариндошлари устидан бошланган маҳкама 8 октябр куни ниҳоясига етганлиги ҳақидаги хабар Озодликка 18 октябр куни маълум бўлди.

Бухоро шаҳрида истиқомат қиладиган Озодлик манбасининг айтишича, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди собиқ ҳоким Самойдин Ҳусейновнинг ўғли Шарофиддин Ҳусейновни 13 йилга озодликдан маҳрум этган.

Бухородаги бир қанча АЁҚШлар эгаси бўлган Шарофиддин Ҳусейнов “Соҳибқирон Соҳибиддин” фирмасининг бошлиғи бўлиб ишлаган.

Озодлик манбасига кўра, бошланганда очиқ суд мажлиси деб эълон қилинган бўлса-да¸ маҳкама ёпиқ тарзда ўтган. Суднинг қачон ва қандай ҳукм чиқаргани ҳақида жамоатчиликка хабар берилмаган:

- Биз ҳам бехабар қолдик ҳукмдан. Кейин эшитишимизча, Шарофиддин Ҳусейновга 13 йил ва яна бир қариндошига ҳам шунча беришибди. Шунингдек, собиқ ҳокимнинг яна бир неча қариндошлари ҳам “срок” олишибди, дейди бу манба.

Озодлик олган хабарга кўра, коррупцияга оид жиноятларда айбланиб собиқ ҳокимнинг яна бир кичик ўғли 10 йилга, унинг вилоят ҳокимлигида ишлаган жияни Рисолиддин Ҳусейнов 14 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бироқ бу хабарни расман тасдиқлатиш имкони бўлмади.

Озодлик манбасига кўра, судланганлар шу пайтгача очиқда юрган ва ҳукм ўқилиши билан суд залининг ўзида ҳибс қилинган.

Озодлик бу борада аниқ маълумот олиш мақсадида Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судига қўнғироқ қилди. Озодлик билан суҳбатлашган судя Учқун Рўзиев бу маҳкама 8 октябр куни тугаганини билдирар экан, телефон орқали бундан бошқа маълумот бера олмаслигини айтди.

Шу йилнинг ёзида Самойдин Ҳусейновнинг яна бир жияни, Бухородаги "Шарқ" савдо мажмуаси бошлиғи Васлиддин Ҳусейнов ҳам иқтисодий жиноятларда айбланиб, суд ҳукми билан15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

2011йил декабр ойида Бухоро вилоят телевидениесида намойиш қилинган маҳаллий амалдорларнинг порахўрлигини фош қилувчи махсус кўрсатувда Самойдин Ҳусейновнинг икки ўғли ҳам танқид қилинган эди.

Бу кўрсатувда ҳокимнинг ўғиллари Миллий банк орқали ғайриқонуний пул операциялари ўтказгани ва шу йўл билан жуда катта фоиз олгани, иккинчидан, банкдан фоизсиз катта пул олиб қурилиш қилгани ва катта иморатларни одамларга сотгани тўғрисида гап борган эди.

Бу кўрсатувдан бир неча кун ўтиб Бухоро вилоятига 15 йил ҳокимлик қилган Самойдин Ҳусейнов коррупция ҳамда уруғ-аймоқчиликка боғлиқ иддаолар билан лавозимидан четлаштирилган эди.

Айни пайтда собиқ ҳоким Самойдин Ҳусейнов устидан жиноий иш очилгани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG