Линклар

logo-print
НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистон пойтахти Кобулга борди.

Озодлик мухбирига кўра, Расмуссен НАТОнинг олий даражада қарорлар қабул қиладиган Кенгаши делегациясига бошчилик қилмоқда.

НАТО эълон қилган баёнотга кўра, делегация Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, ҳукуматнинг бошқа расмийлари ва парламент аъзолари билан учрашади.

Расмуссен Кобулда журналистларга халқаро ҳамжамият келажакда ҳам Афғонистон ҳукуматига ёрдам беришга бел боғлаганини таъкидлади.

НАТО раҳбари халқаро кучлар 2014 йил охиригача олиб чиқилганидан кейин Афғонистон кучлари мамлакатда хавфсизликни таъминлаш вазифасини уддалай олишига ишончи комил эканини айтди.
XS
SM
MD
LG