Линклар

Меркел: Бюджет бўйича ЕИга кўпроқ салоҳият бериш керак


Германия Канцлери Ангела Меркел.

Германия Канцлери Ангела Меркел.

Германия Канцлери Ангела Меркел Европа Иттифоқи (ЕИ) аъзо давлатлар миллий бюджетини вето қилиш салоҳиятига эга бўлиши кераклигини айтди.

Германия парламенти қуйи палатаси – Бундестагнинг пайшанба кунги йиғилишида чиқиш қилган Меркел ЕИнинг Иқтисодий масалалар бўйича комиссарига бюджетни "яроқсиз" деб эълон қилиш ҳуқуқи берилиши кераклигини урғулади.

18 октябр куни (Тошкент вақти билан 20:45да) Брюсселда ЕИга аъзо давлат раҳбарларининг икки кунлик саммити бошланади.

Учрашувда евро ҳудудга аъзо давлатларда кузатилаётган қарзлар билан боғлиқ бўҳронни бартараф қилиш ва банклар иттифоқини тузиш масаласининг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG