Линклар

logo-print

Константин Лебедевга ҳам айблов эълон қилинди


Ҳибсга олинган Россия мухолифати аъзоси Константин Лебедев (ў), Москвадаги Тергов қўмитасида, 2012 йил 17 октябр.

Ҳибсга олинган Россия мухолифати аъзоси Константин Лебедев (ў), Москвадаги Тергов қўмитасида, 2012 йил 17 октябр.

Россиядаги “Сўл фронт” мухолифат ҳаракати етакчиси Сергей Удалцовнинг ёрдамчиси Константин Лебедевга ҳам оммавий исён уюштиришни режалаганлик бўйича расмий айблов қўйилди.

Буни Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркин эълон қилинди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Константин Лебедев ўзига қўйилган айбловни инкор қилган.

Айбдор деб топилса, Лебедев 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Лебедев 17 октябр куни Удалцов ва мухолифатчи Леонил Развозжоев билан бирга ҳибсга олинган. Орган ходимлари уларнинг уйида тинтув ўтказган.
XS
SM
MD
LG