Линклар

logo-print

Ҳиндистонда ўзбек сайëҳи сувга чўкиб ўлди


Ҳиндистоннинг Гоа оролидаги Анжуна курорти соҳили.

Ҳиндистоннинг Гоа оролидаги Анжуна курорти соҳили.

Ўзбекистонлик 24 яшар турист Ҳиндистон жануб-ғарбида жойлашган Гоа штатидаги Анжуна курортида сувга чўкиб ўлди.

Буни маҳаллий полицияга асосланиб Indiatimes.com Интернет нашри хабар қилди.

Манбага кўра, Сайфулла Икромов чўмилиш учун дўстлари билан пляжга борган ва чўмилаётган пайтда сувга чўккан.

Қутқарувчилар уни сувдан олиб чиққан.

Бироқ касалхонага олиб кетилаётган пайтда Сайфулла Икромов йўлда жон берган.

Унинг жасади Бамболим курорти моргига олиб борилган.
XS
SM
MD
LG