Линклар

logo-print

НАТО Афғонистонга узоқ муддатлик ëрдам ваъда қилди


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, 2012 йил 18 октябр.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен (ч) ва Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, 2012 йил 18 октябр.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бошчилигидаги НАТО делегацияси Афғонистон пойтахти Кобулга борди. Президент Ҳамд Карзай билан музокарадан сўнг делегация Афғонистон ҳукумати ва парламенти аъзолари билан учрашди.


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Кобулда журналистларга халқаро коалиция кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин ҳам халқаро ҳамжамият Кобул ҳукуматига ёрдам беришга бел боғлаганини таъкидлади.

- Бизнинг бугунги ташрифимиз қабул қилган қароримизга содиқ эканимизни кўрсатади. Халқаро коалиция таркибидаги 50 давлатнинг ҳаммаси Афғонистонни тиклашда нафақат ҳозир¸ балки узоқ муддатлик ёрдам беришга қарор қилган, деди НАТО Бош котиби.

Андерс Фог Расмуссен НАТОнинг олий даражада қарорлар қабул қиладиган Кенгаши делегациясига бошчилик қилмоқда.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан бўлган учрашувдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Расмуссен халқаро кучлар 2014 йил охиригача олиб чиқилганидан кейин Афғонистон кучлари мамлакатда хавфсизликни таъминлаш вазифасини уддалай олишига ишончи комил эканини айтди.

- Афғонистон кучлари кўп нарсага эришди. Улар аҳолидан тўртдан уч қисмининг хавфсизлигини таъминлашда етакчи рол ўйнамоқда. Улар масъул бўлган минтақаларда зўравонликлар камайган, деди Расмуссен.

НАТО Бош котиби халқаро ҳамжамият Афғонистонда “иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни таъминлашда” ёрдам беринини яна бир марта қайтарди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай агар АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини тезроқ топширишни истаса, Афғонистон ҳарбийлари ва полиция кучлари бу масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига олишга тайёр экани ва буни хоҳлашини таъкидлади.

- Агар лозим бўлса, афғонистонликлар бу жараёнини тезлатишга тайёр ва шуни истайди. Бу ҳар томондан бизлар ва НАТО учун яхши янгилик, деди Афғонистон президенти.

НАТО 2014 йилдан кейин Афғонистон кучларини тайёргарликдан ўтказиш, уларга маслаҳат бериш орқали ёрдам кўрсатишни таклиф қилган.

НАТО Бош котиби Расмуссен бу “жангавор миссия бўлмаслиги”ни алоҳида таъкидлади.

Карзай билан бўлган музокарадан сўнг НАТО делегацияси ҳукумат ва парламент аъзолари, халқаро ҳамжамият вакиллари, Афғонистон армияси ҳарбийлари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG