Линклар

logo-print

БМТ Олий комиссари етакчи давлатларни Сурия бўйича якдил бўлишга чақирди


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай, Женева ш., 2012 йил 18 октябр.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай, Женева ш., 2012 йил 18 октябр.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллай дунёнинг етакчи давлатларини Сурияда қон тўкилишини тўхтатиш учун бирлашишга чақирди.

Пайшанба куни Женева шаҳрида сўзлаган Пиллай хоним Сурия можароси Боснияда бўлиб ўтган секталараро урушга ўхшаб бораётганини айтди.

Сурия Ички ишлар вазирлиги ва Разведка хизматининг пойтахт Дамашқдаги бош қароргоҳи яқинида мотоциклга ўрнатилган бомба портлади.

Хабарига кўра, портлаш оқибатида талафот кўрилган.

Ҳужум худкуш томонидан амалга оширилгани тўғрисида бир-бирига зид хабарлар олинди.

Ундан олдин Сурия мухолифати фаоллари пайшанбага ўтар кечаси ҳукумат кучлари Идлиб ва Ҳалаб вилоятларида амалга оширган ҳужумда камида 20 киши ҳалок бўлганини билдирди.

Айни пайтда, “Авааз” номли фаоллар гуруҳи 19 ой олдин Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши оммавий исёнлар бошланганидан бери ҳукуматга содиқ кучлар томонидан ўғирлаб кетилган тахминан 28 минг одам бедарак кетганини билдирди.
XS
SM
MD
LG