Линклар

logo-print
Қирғизистонда ўтказилган махсус операция чоғида террорчилик ҳужумига тайёргарлик кўришда гумон қилинган беш киши қўлган олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик хизмати маълум қилган.

Расмий маълумотда айтилишича, қўлга олинганларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари бўлиб, улар Бишкекда бир нечта, жумладан, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши теракт ўтказишни режалаштиргани аниқланди.

Уларнинг уйидан бир нечта ўқотар қурол, гранаталар, қўлбола портловчи моддалар, катта миқдорда тақиқланган адабиётлар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG